Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Макрон Франция бош вазирининг истеъфосини қабул қилди

Макрон Франция бош вазирининг истеъфосини қабул қилди

Франция президенти Эммануэл Макрон сешанба куни бош вазир Габриел Атталнинг истеъфосини қабул қилди.

Аммо Аттал ва унинг кабинети ҳеч бўлмаганда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари давомида, ҳукуматнинг янги раҳбари тайинланмагунча ўз ўрнида қолади.

Бу Францияда ҳақиқий "сиёсий зилзила" сифатида кўрилмоқда, чунки мамлакат ҳукуматни ишончсизлик вотуми билан ағдариб бўлмайдиган даврга кирмоқда.

Кетаётган ҳукумат чекланган ваколатларга эга.

Аттал ва унинг кабинети фақат давлатнинг узлуксизлигини таъминлаш учун жорий ишларни тезлаштириш учун жавобгар бўлади. Шундай қилиб, ушбу ўтиш даврида ҳокимиятдан кетаётган ҳукумат, қоида тариқасида, ҳеч қандай сиёсий қарорлар қабул қила олмайди.

Эслатиб ўтамиз,  Франция бўлиб ўтган парламент сайловларида биронта партия мутлақ ғалаба қозона олмади. Шундан сўнг,  бош вазир истеъфога чиқишини эълон қилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг