Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Леопарднинг озиши учун қатъий парҳез ва қўшимча ҳаракат ҳам ёрдам бермади

Леопарднинг озиши учун қатъий парҳез ва қўшимча ҳаракат ҳам  ёрдам бермади

фото: 120.su

«Panzhihua Park Zoo» ҳайвонот боғи (Сичуан вилояти, Хитой) эътирозга учради, чунки у ерда яшовчи леопард ортиқча вазни билан жамоатчилик эътиборини тортди.

Баъзилар йиртқични тюлень деб мазахлашди, бошқалар эса «бақалоқ мушук» дея соғлиғи ҳақида қайғуришди. Бу барча шикоятлардан сўнг ҳайвонот боғи ходимлари леопард озиши керак, деган қарорга келишди. Аммо икки ой ўтгач, барча уринишлар муваффақиятсизликка учради. Леопард қўшимча сайр қилиш учун тўсиқ майдони кенгайтирилганига, овқатланиш жадвали ўзгартирилганига ва қатъий диета белгиланганига қарамай, у умуман вазн йўқотмади.

Шундай қилиб, ҳайвонот боғи шундай хулосага келди: 16 ёшли леопард ўзгариш учун жуда қари. Улар йиртқични тинч қўйишга қарор қилишди – айниқса, у ҳаддан ташқари семизлигига қарамай, унинг соғлиғи жуда яхши.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг