Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кремл Байденнинг «нордон баёноти»га жавоб қайтарди

Кремл Байденнинг «нордон баёноти»га жавоб қайтарди

Кремл АҚШ президенти Жо Байденнинг россиялик ҳамкасби Владимир Путин ҳақидаги сўзларини «ўта ёмон баёнотлар» сирасига киритган. Америка раҳбари афтидан, Москва билан муносабатларни яхшиламоқчи эмас. Биз ҳам айни ҳолатни четлаб ўтишга ҳаракат қиламиз, дейди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Аввалроқ Байден оммавий ахборот воситаларида россиялик ҳамкасбини «қотил» деб биладими ёки йўқми деган саволга жавоб берар экан, «албатта у қотил» деб жавоб берган эди.

Шунингдек, у Путин Америка сайловларига гўё аралашгани учун «жавоб» беришини таъкидлаган. 

«Мен  очиқчасига гапирмаган бўлар эдим. Айтишим мумкинки, бу АҚШ президентининг жуда ёмон баёнотларидан бири. У бизнинг мамлакатимиз билан муносабатларни яхшилашни истамайди ва биз ҳам худди шу йўлда барқарор борамиз», деган Песков Байденнинг сўзларига изоҳ берар экан.

Кремл вакили ҳам турли саволларга очиқ жавоб беришдан бош тортиб, «бошқа қўшимча қилмоқчи эмасман», дея таъкидлаган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг