Жанубий Корея дунёдаги энг йирик контейнер ташувчисини қурди
Жанубий Кореянинг «Samsung Heavy Industries» машинасозлик компанияси жаҳондаги энг йирик контейнер ташувчисини қурди. Бу ҳақда «Maeil Business Newspaper» нашри компания вакилларига асосланиб хабар берди.
Контейнер ташувчисига 20 фунтлик контейнерлардан 23 мингтаси сиғади.
«Швейцариянинг «MSC» («Mediterranean Shipping Company») кемачилик компаниясидан 2017 йил сентябрида 23 мингта контейнер сиғадиган олтита кемага буюртма олганмиз, шулардан биринчиси тайёр бўлди», — дейилади «Samsung Heavy Industries» маълумотида.
«MSC GULSUN» номи берилган ушбу кеманинг узунлиги 400 метр, эни 61,5 метр, баландлиги 33,2 метр. Кема ўз бортига бир йўла 23 756 тагача 20-фунтли контейнерларни сиғдира олади.
Маълумот учун: Жанубий Кореянинг «Samsung Heavy Industries» кемасозлик компанияси олдин ҳам кўп марта биринчи бўлган — 1990 йили 6 200, 2000 йили 7 700, 2002 йили 8 100 контейнерлик кемалар қурган. 2004 йили 12 минглик босқич эгалланди, 2015 йили эса Япониянинг «MOL» компаниясидан 21 минг контейнерлик кемага буюртма олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter