Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳондаги энг хавфли аёл ким экани маълум қилинди

Жаҳондаги энг хавфли аёл ким экани маълум қилинди

AҚШ ва бошқа давлатлар Шимолий Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси мансабдори, етакчи Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжонга паст баҳо бермаслиги керак, деб ёзади Fox News.

Шимолий Корея бўйича эксперт Сун Юн Ли телеканалга айтганидек, бу шахсга ўта жиддий ёндашиш керак.

«Ким Ё Чжон ҳақиқатан ҳам Корея тарихидаги ва балки бутун дунё тарихидаги энг хавфли аёлдир. У нисбатан ёш бўлса-да ( 2023 йил сентябр ойи охирида 36 ёшга тўлади) унга эътиборсиз бўлиш яхшиликка олиб келмайди», деб тушунтирди эксперт.

Унинг қўшимча қилишича, Ким Ё Чжон акаси Ким Чен Ин билан бирга Шимолий Кореянинг ядровий арсеналини бошқариши мумкин. Сонг Юн Ли КХДР етакчисининг синглиси амбицияли, ақлли ва шафқатсиз эканини таъкидлади.

«Ким Ё Чжон ўз мамлакати иерархиясида ўзига хос нуфузли ўринни эгаллайди», — дея хулоса қилди эксперт.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг