Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳон бўйлаб глобал қарз миқдори рекорд даражага чиқди

Жаҳон бўйлаб глобал қарз миқдори рекорд даражага чиқди

Дунё бўйлаб банкларда фоиз ставкалари ошганига қарамай, глобал қарз 2023 йилнинг иккинчи чорагида рекорд даражага, яъни 307 триллион долларга етди. Бу ҳақда Reuters Халқаро молия институти (IIF) ҳисоботига асосланиб ёзмоқда.

Глобал қарз деганда барча мамлакатлар ҳукуматлари, банклари, номолиявий корпорациялар ва уй хўжаликларининг қарзлари тушунилади.

IIF ҳисоблаганидек, 2023 йилнинг биринчи ярмида глобал қарз 10 триллион долларга, сўнгги ўн йил ичида эса 100 триллион долларга ўсган. Жаҳон қарзининг жаҳон ялпи ички маҳсулотига нисбати иккинчи чоракда 336 фоизга кўтарилди. 

Бу нисбатнинг ошишига ялпи ички маҳсулот ўсишининг секинлашиши ва инфляция даражаси асосий сабаб бўлган. Қолаверса, тўпланган қарзнинг 80 фоиздан ортиғи ривожланган мамлакатларга тўғри келади. Қарзларнинг энг катта ўсиши AҚШ, Япония, Буюк Британия ва Францияда қайд этилган. Ривожланаётган мамлакатлар орасида Хитой, Ҳиндистон ва Бразилия ўз қарзларини тез суръатларда оширди. Энг катта қарзга эга давлат АҚШ саналади (31 трлн. доллардан ошиқ)

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг