Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди

Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди

Фото: Wikimedia Commons

Истанбулда магнитуда кучи 7,2 дан 7,6 гача бўлган зилзила кутилмоқда. Бу ҳақда Истанбул техника университети профессори, сейсмолог Нажи Гўрур KRT телеканали эфирида маълум қилди.

Унинг айтишича, кучли зилзила Истанбулдаги 59 мингтагача уйни вайрон қилиши мумкин.

Бироқ сейсмолог мамлакат ҳукумати табиий офатга етарлича тайёргарлик кўра олмаслигидан хавотирда. Чунки унинг Қаҳрамонмарашдаги ер ости силкинишлари ҳақидаги огоҳлантиришини ҳукумат беэътибор қолдирганди.

Гўрур ўтган йил февралида Туркия жануби-шарқида юз берган кучли зилзилани башорат қилиб тилга тушган. Туркия ва Сурияда табиий офат оқибатида 50 мингдан ортиқ инсон қурбон бўлган, 100 мингдан зиёд одамлар жароҳатланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг