Испания ва Аргентина ўртасига совуқлик тушди
Испания бош вазири Педро Санчес мамлакатнинг Аргентинадаги элчисини чақириб олишга қарор қилди, дея хабар берди El Mundo нашри.
Аргентина президенти Хавьер Милей ўз баёнотида Санчесни сўл радикаллар ва собиқ президент Кристина Киршнер иштирокида мамлакатда давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганликда айблаганидан сўнг Мадрид ушбу қарорга келган.
Испания ва Аргентина дипломатик муносабатлари вақтинчалик ишлар вакили даражасигача туширилди. Милей испан элчисининг чақириб олинишини «бемаъни қарор», деди.
Аввалроқ Милей Мадрид марказида «Овоз» ултраўнглар партияси ўтказган митингда қатнашиб, саҳнадан туриб испан бош вазирини коррупцияда айблаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter