Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грецияда коронавирусга қарши курашишнинг яна бир йўлини топишди

Грецияда коронавирусга қарши курашишнинг яна бир йўлини топишди

Фото: «Poisknews»

Грецияда аҳолини коронавирусдан ҳимоялаш мақсадида 1 июндан туберкулёзга қарши дори (BCG) билан эмлаш бошланади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Дори воситалари бўйича миллий агентлик ушбу чорани маъқуллаган, вакцинация (эмлаш) Афина, Салоники, Патри ва бошқа юнон шаҳарларида амалга оширилади. «Neakriti» хабарига кўра, Германия, Австралия ва Нидерландия ҳам ушбу чоралар қўлланмоқда.

Туберкулёзга қарши дорининг самарадорлиги охирги уч йил давомида олиб борилган тадқиқотларда исботланган эди. Олимларнинг аниқлашича, BCG (Bacillus Calmette—Guérin) билан эмланганларда респиратор касалликларни юқтириш хавфи 80 фоизга камаяди.

«Махсус вакцина мавжуд бўлмаганида коллектив иммунитетни умумий ҳимояни таъминловчи вакциналар (масалан, туберкулёзга қарши)  ёрдамида ривожлантириш мумкин», — деди Афина миллий университетининг патология ва инфекциялар бўйича профессори Эвангелос Ямареллос.

Мутахассислар ушбу дори коронавирус бўйича хавф зонасига кирувчи аҳолини ҳимоялашига умид қилишяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг