Германиялик экофаоллар катта йўлга ўзларини елимлаб ёпиштирдилар
![Германиялик экофаоллар катта йўлга ўзларини елимлаб ёпиштирдилар](https://static.xabaruz.com/crop/3/4/720_460_95_3427231532.jpg)
Берлинда «Охирги авлод» фаоллари ўзларини асфальтга ёпиштириб, шаҳар кўчаларини тўсиб қўйишди. Улар ҳукуматнинг атроф-муҳит муаммоларига эътиборини қаратиш мақсадида худди шундай тўсиқлардан 30 тасини ташкил қилишган, деб хабар бермоқда tvr. by нашри. Атроф-муҳит жонкуярларини асфальтдан кўчириб олиш учун 500 нафар полиция керак бўлди. Навбатдаги ушбу митинг муштлашув билан якунланди – ҳайдовчилар экофаолларни ҳақоратлашди, намойишчиларни асфальтдан «узиб» йўл четига чиқаришди.
«Охирги авлод» фаоллари турли йўллар – митинглар ва ўзларини асфальтга ёпиштириш билан ҳукуматдан иқлим ўзгаришига бефарқ бўлмасликларини талаб қилишлари билан машҳур.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter