Германияда сўнгги ўн йилдаги энг паст туғилиш даражаси қайд этилди
Германияда 2023 йилда янги туғилган чақалоқлар сони 692 989 нафарни ташкил қилди. Бу 2022 йилдаги кўрсаткичдан 45,83 минг (6 фоиз)га кам, деб хабар берди Destatis федерал статистика бошқармаси.
Бу мамлакатда 682 069 нафар бола туғилган 2013 йилдан бери энг паст кўрсаткичдир.
Биринчи фарзандини кўрган онанинг ўртача ёши 2023 йилда 30,3 ёш, отаси - 33,2 ёш.
Туғилишнинг умумий коэффициенти (бир аёлнинг бутун умри давомида кўрадиган фарзанди сони) 7% га камайди, 1,46 дан 1,35 гача. 2022 йилда бу кўрсаткичнинг пасайиши 8 фоизни ташкил этди.
2011 йилдан 2016 йилгача туғилиш даражаси 1,39 дан 1,59 гача ўсганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter