Ғазодаги қурбонларнинг янги сони эълон қилинди
2023 йил 7 октябрдан бери Ғазо секторида камида 43 341 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда The Guardian анклав Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб.
Тахминан 102 105 киши жароҳатланган.
Соғлиқни сақлаш расмийларининг маълум қилишича, сўнгги 24 соат ичида Ғазода 27 фаластинлик ҳалок бўлган, яна 86 нафари яраланган. Департамент, шунингдек, вайроналар остида минг кишининг жасади бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Исроил 2023 йил 7 октябр куни Ғазо секторида ҳарбий юриш бошлади. Уруш оқибатида деярли бутун Ғазо вайронага айланди. Уруш давомида Исроил ҲАМАС раҳбарлари Исмоил Хания ва Яҳё Синварларни ўлдиришга муваффақ бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter