«Фожиа яқинлашмоқда» – Абдурашид Дўстум баёнот берди
Маршал Абдурашид Дўстум твиттердаги саҳифасида халқаро ҳамжамиятни Афғонистоннинг ҳозирги ҳукуматини тан олишга шошилмасликка чақирди.
«Мен халқаро ҳамжамиятни ва барча қўшниларимизни, айниқса шимолий ва шимоли-ғарбий давлатларни, Афғонистондаги террористик ҳукуматни тан олишга шошилмасликка чақираман.
Мен БМТдан сукунатни бузишни ва «қора рўйхат»га киритилган террорчилардан Панжширдаги этник тозалаш ва геноцидни тўхтатишни, водий дарвозаларини очишни, ОАВга вазиятни ёритишга ва Панжширга гуманитар ёрдам киришига рухсат беришни талаб қилишини сўрайман. Фожиа яқинлашмоқда», деб ёзади у.
Бу орада «Толибон» Афғонистондан экстремистларни қувиб чиқараётгани ҳақида хабар тарқалди.
Қайд этилишича, «Шарқий Туркистон Исломий Ҳаракати»нинг кўп аъзолари «Толибон» талаби билан Афғонистонни тарк этишган. Бу баёнот ҳаракатнинг Қатар сиёсий идораси расмий вакили Муҳаммад Шоҳин томонидан Хитой нашрига берилган интервюда айтилган.
Унинг сўзларига кўра, экстремистик ташкилотнинг кўплаб аъзолари Афғонистонни тарк этишган, чунки уларга Афғонистон ҳудудидан бошқа мамлакатларга ҳужумлар тайёрлаш учун йўл қўйилмаслиги айтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter