Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европанинг энг қиммат футбол клублари рейтинги тузилди

Европанинг энг қиммат футбол клублари рейтинги тузилди

Фото: «Glas.ru»

KPMG аудиторлик компанияси Европанинг энг қиммат футбол клублари рейтингини чоп этди. Статистика билан «Football Benchmark» сайтида танишишингиз мумкин.

Мадриднинг «Реал» клуби етакчилик қилмоқда. Унинг қиймати 3,478 миллиард еврони ташкил этади. Иккинчи поғонани 3,342 миллиардга баҳоланган «Манчестер Юнайтед» эгаллади. Учинчи ўрин «Барселона»га насиб этди — 3,193 миллиард. Энг қиммат жамоалар ўнталигига, шунингдек, «Бавария» (2,878 миллиард), «Ливерпуль» (2,658 миллиард), «Манчестер Сити» (2,606 миллиард), «Челси» (2,218 миллиард), «Тоттенхэм» (2,067 миллиард), «ПСЖ» (1,911 миллиард) ва «Арсенал» (1,852 миллиард) киритилган.

Ҳисоботда жамоаларнинг 2020 йил 1 январдаги баҳоси инобатга олинган.

Ўтган йили дунёнинг энг қиммат спорт жамоаси деб Миллий футбол лигасида (НФЛ) қатнашувчи «Даллас Ковбойз» топилган. «Forbes» журнали клубни 5 миллиард долларга баҳолаган, унинг даромади — йилига 365 миллион долларни ташкил этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг