Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронда ядро иншооти портлади, ҳодисага Исроил айбдор сифатида кўрсатилмоқда

Эронда ядро иншооти портлади, ҳодисага Исроил айбдор сифатида кўрсатилмоқда

Фото:«Reuters»

Эроннинг Натанз шаҳрида жойлашган ядро иншоотида портлаш содир бўлди. New York Times нашрининг АҚШ маъмуриятидаги манбасига кўра, портлашда бевосита Исроил алоқадор бўлиши мумкин. 

«Кан» телерадиокомпаниясининг ҳам разведка манбаларига асосланиб маълумот беришича, Натанз воқеаси ортида гўёки Исроил турибди.

NYT манбаси ҳозирча воқеа ҳақидаги маълумотлар ҳозирча фақат тахминлардан иборатлигини таъкидлаган. Натанздаги электр энергиясининг узилиши «пухта режалаштирилган портлаш» оқибатида юз берган. Америка ва Исроил разведкаси расмийлари газетага берган хабарида «Бунда Исроилнинг ўрни бор» дея таъкидлаган.

NYT разведка манбаларининг таъкидлашича, «катта портлаш» ички электр тармоғига ўта жиддий зарар етказган.

Портлаш Эроннинг уранни бойитиш қобилиятига жиддий зарба берган. Натанз иншоотининг тикланиши учун камида тўққиз ой вақт керак бўлади.

Исроил расмийлари Эронда содир бўлган воқеаларга алоқадорлиги ҳақидаги сўровига жавоб беришдан бош тортганлар. Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот хизмати ҳам ушбу воқеага изоҳ бермаган. 

Эрон вице-президенти ва атом энергияси ташкилоти раҳбари Али Акбар Солиҳий воқеа таҳдид ва «ядровий терроризм»нинг бир намойиши эканлигини айтган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг