Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронда бирйўла иккита нохуш рекорд қайд этилди

Эронда бирйўла иккита нохуш рекорд қайд этилди

Фото: «Yenicag.ru»

Эронда бир кунда биратўла иккита антирекорд янгиланди: бир кеча-кундузда коронавирус қурбонлари ва касалланишлар сони бўйича. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Сима Садат Лари хабар берди.

«IRINN» телеканали эфирида соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг таъкидлашича, ўтган 24 соат ичида коронавирусни юқтириш бўйича 6968 та янги ҳолат қайд этилган, 346 киши ҳаётдан кўз юмган.

Эронда коронавирусга чалиниш ва COVID-19 қурбонлари бўйича антирекордлар янгиланди.

19 февралда расмийлар мамлакатда COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланганини эълон қилгандан буён умумий зарарланганлар сони 581 824 кишига етди, 33 299 нафар бемор вафот этди. Шу билан бирга, айни вақтда соғайганлар сони 463 минг кишидан ошган.

Кунлик зарарланиш бўйича олдинги энг юқори кўрсаткич 6191 эди. Вафот этганлар сони бўйича аввалги антирекорд 337 кишини ташкил этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг