Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг гўзал аёлнинг макияжсиз сурати чоп этилди

Дунёдаги энг гўзал аёлнинг макияжсиз сурати чоп этилди

Фото: «Daily Mail»

Келиб чиқиши фаластинлик бўлган Америка супермодели Белла Хадид аэропортга косметикасиз келди. Папарацци суратини «Лента» чоп этди.

23 ёшли машҳур аёлни 6 ноябрь, чоршанба куни Лондоннинг Хитроу аэропортида суратга олишган. Унинг эгнида қора чарм куртка, катак-катак кўйлак, қора жинси, водолазка, бошида қоплон мўйнали қўнғир панама. Елкасига 6,8 минг долларлик «Chanel» коллекциясидан почтальон сумкасини илиб олган.

Супермоделнинг оёқларида 2019 йил январда «H&M» билан ҳамкорликда Eytys бренди остида чиқарилган катта пошнали қора чарм ботинка. Суратда америкалик машҳур аёл макияжсиз саёҳат қилаётгани кўриниб турибди.

Октябрда Белла Хадиднинг ташқи кўриниши идеал деб топилган. Лондонда косметика ва пластик жарроҳлик маркази раҳбари, доктор Жулиан Де Сильва 23 ёшли Хадиднинг юзини юқори баҳолаган. Буни қарангки, унинг юзи 94,35 фоиз мукаммалликка яқин.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг