Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Цукерберг Доналд Трампни мақтади

Цукерберг Доналд Трампни мақтади

Facebook асосчиси Марк Цукерберг АҚШ президентлигига номзодларнинг бирортасини – Жо Байден ёки Доналд Трампни қўллаб-қувватлашдан бош тортди. Шунингдек,  у Трампни суиқасд ҳолатидаги ҳаракатларини мақтади

Цукерберг бирор номзодни қўлламаганини ижтимоий тармоқлар аста-секин сайлов кампанияларида камроқ рол ўйнай бошлагани билан изоҳлади. Унинг фикрича, фойдаланувчилар сиёсат билан боғлиқ бўлмаган масалаларга тобора кўпроқ қизиқишмоқда.

Шу билан бирга, Цукерберг АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг суиқасд пайтидаги отишмага муносабатини ижобий баҳолади:

 «Доналд Трампнинг ўқ узилганидан кейин ўрнидан туриб, Америка байроғи билан муштини ҳавода силкитганини кўриш - ҳаётимда кўрган энг ажойиб воқеалардан бири».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг