Олигархнинг сирли ўлими
Асли келиб чиқиши украиналик нефт-газ магнатининг ҳаёти Буюк Британияда фожиали тугади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари «тушуниш қийин» ўлим сабабларини ўрганмоқда, деб ёзди «The Guardian».
Қўшма Қироллик бош вазири Борис Жонсон Россия президенти Владимир Путинга яқин олигархларга қарши санкциялар қўллашга ваъда берган кун (28 февраль) Майкл Уотфорд ўзини осган.
Уотфорднинг асли исм-фамилияси — Михаил Толстошея, 66 ёшда эди. Англиянинг Суррей графлигида, Уэнтвортдаги ўз уйида яшаган. Унинг гараж ёнидаги жасадини боғбон кўриб қолган, полиция воқеани ўз жонига қасд қилиш, деб баҳолади.
Британияга «Союзгосцирк»нинг собиқ ходими анчайин бойиганидан сўнг кўчиб келган: Украинада туғилган, бироқ Россияда нефт ва газ савдосидан пул ишлаган. Янги ватанида у кўчмас мулк сотиб олиш билан шуғулланган, хусусан, Лондон марказидаги Белгравия ҳудудида ўз уйлари бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter