Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Белгия бош вазири кўзда ёш билан истеъфога чиқди

Белгия бош вазири кўзда ёш билан истеъфога чиқди

Александр де Кроо 2020 йилнинг октябридан бош вазир лавозимида ишлаб келган.

Фото: European Union

Парламент сайловида ютқазган Белгия бош вазири Александр де Кроо (Open Vld партияси) истеъфога чиққанини эълон қилди.

Брюсселнинг Le Soir газетаси ёзишича, анча таъсирланган сиёсатчи парламент сайлови натижаларига кўзда ёш билан муносабат билдирди.

«Бугунги оқшом оғир бўлди, биз ютқаздик. Эртадан мен бош вазирликдан истеъфога чиқаман. Бироқ либераллар кучли, биз қайтамиз», — деди у.

Де Кроо гулдурос қарсак садолари ва кўпчиликнинг олқишлаши остида минбарни тарк этди.

Миллий сайловда Александр де Кроонинг Очиқ фламанд либераллари ва демократлар партияси атиги 5,6 фоиз овоз тўплади. N-VA (Янги фламанд алянси) — 17,4 фоиз, VLAAMS BELANG (Фламанд манфаати) — 14,4 фоиз овоз йиғди.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг