Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден АҚШ ҳарбийлари қачон Афғонистондан тўлиқ чиқишини айтди

Байден АҚШ ҳарбийлари қачон Афғонистондан тўлиқ чиқишини айтди

АҚШ ҳарбийлари Америка фуқаролари тўлиқ эвакуация қилинмагунча Афғонистонда қолади. Бу ҳақда Жо Байден ABC телеканалига берган интервюсида маълум қилган.

Шу сабабли расмийлар қўшинларнинг чиқиб кетиш муддатини 31 августга қадар узайтиришга қарор қилган.

Аммо агар шу вақтгача Афғонистондан барча америкаликларни олиб чиқиш имкони бўлмаса, унда ҳарбий миссия узайтирилади.

Байден, шунингдек, ҳозирда мамлакатда 10 дан 15 минггача АҚШ фуқаролари борлигини очиқлаган.

Бундан ташқари, АҚШ ҳукумати мамлакатни тарк этмоқчи бўлган 50-65 минг афғонларни эвакуация қилмоқчи.

Оқ уй раҳбарининг қўшимча қилишича, агар эвакуация тезлиги кунига 5-7 минг кишига тезлаштирилса, ой охиригача миссия тўлиқ тугатилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг