Башар Асад Сурияни тарк этди – Россия ТИВ
Россия ТИВ Башар Асад мухолифатнинг айрим вакиллари билан музокараларда ҳокимиятни тинч йўл билан топширишга розилик билдиргани ва Сурияни тарк этганини маълум қилди.
Россия эса бу музокараларда қатнашмаган.
Шунингдек, Россия ТИВ «барча манфаатдор томонларни зўравонликдан воз кечишга ва барча бошқарув муаммоларини сиёсий йўллар билан ҳал қилишга» чақирган ва Сурия мухолифати билан алоқада эканини билдирган.
«Россиянинг Суриядаги ҳарбий базалари шай ҳолатга келтирилди. Айни пайтда уларнинг хавфсизлигига жиддий таҳдид мавжуд эмас», – дейилади хабарда.
Шу билан бирга Суриядаги Россия фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўрилаётгани қўшимча қилинади.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин Башар Асад авиаҳалокат қурбони бўлгани тўғрисидаги хабарларни тарқалган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter