Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистонда кескин вазият юзага келди

Арманистонда кескин вазият юзага келди

Бугун, 19 сентябр куни Арманистон пойтахти Ереван марказида норозилик намойишлари авж олмоқда.

Маълум қилинишича, намойишчилар Aрманистон парламенти биносига бостириб киришга уриниб, полицияга шиша отмоқда. Улар орасида ҳукуматни ағдариш тарафдорлари ҳам бор. 

Намойишчилар парламентга тан олинмаган Тоғли Қорабоғ байроқларини олиб келишди ва бош вазир Никол Пашиняндан Озарбайжон томонининг ҳарбий ҳаракатларига жавобан қатъийроқ чора кўришни талаб қилишди.

Aйни вақтда Пашинян Франция президенти Эммануэл Макрон ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали мулоқот қилган. Қайд этилишича, томонлар куч қўллашга йўл қўйилмаслигини қайд этган. Франция БМТ Хавфсизлик кенгашининг Қорабоғдаги вазият бўйича йиғилишини ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Озарбайжон мудофаа вазирлиги Қорабоғда аксилтеррор операция бошланганини маълум қилди. Россия томони вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг