Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШга улкан фалокат хавф солаётгани башорат қилинди

АҚШга улкан фалокат хавф солаётгани башорат қилинди

АҚШнинг The Washington Post газетаси мухбири Шерил Чумли (Cheryl Chumley) Қўшма Штатларга йирик фалокат хавф солаётганини маълум қилди.

Журналистга кўра, AҚШ президенти Жо Байден ҳам сайловолди кампаниясида, ҳам Оқ уй минбаридан туриб мамлакатни кучли бирлаштиришга ваъда берган, бироқ унинг ваъдалари ҳали бажарилганича йўқ.

Унинг фикрича, Байден бошчилигидаги Демократик партия инфляцияни мисли кўрилмаган даражада тезлаштирди, ёқилғи нархи кескин ошиб кетди. Демократлар энди Қўшма Штатлар ва ватанпарвар америкаликларга нисбатан нафратларини яширмаяптилар, дея ёзади журналист.

«Байден даврида бу ёмон ҳолатлар янада кучайди ва бутунлай хунук шаклларга эга бўлди. Илгари фақат пичирлаб айтилган гаплар очиқ айтила ​​бошланди», дейди Чумли.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг