«Агар Навалний ўлса...» — Байден кескин фикр билдирди
Россиянинг амалдаги ҳукуматига муҳолиф бўлган Алексей Навалнийнинг қамоқда ўлиши эҳтимоли Россиянинг АҚШ ва бошқа давлатлар билан муносабатларини ёмонлаштиради.
Ушбу фикр Брюсселда бўлиб ўтган НАТО саммити якунида бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШ президенти Жо Байден томонидан билдирилди. Бу ҳақда Британиянинг «Reuters» агентлиги маълум қилган.
«Навалнийнинг ўлими Россияда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш истаги жуда заиф ёки тўлиқ етишмаслигининг яна бир исботи бўлар эди. Бу фожиа бўлади», - деди у тегишли саволга жавоб бераркан. «Навалнийнинг ўлими… Бу танназулдан бошқа ҳеч нарса келтирмайди. Бутун дунё ва мен бунга тўла ишонамиз».
Эслатиб ўтамиз, Навалний жазони Владимир вилоятидаги 2-колонияда ўтамоқда.
Бундан олдинроқ Навалнийни даволаган шифокорнинг ғойиб бўлгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter