Афғонистон ҳукумати Ўзбекистон билан чегараси сув тошқинлари сабаб ювилиб кетганини айтмоқда
Сув тошқинлари сабабли Афғонистоннинг Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон билан ўртасидаги чегараларини сув ювиб кетган ав айни пайтда қайта чегаралаш бўйича янги стратегия эълон қилинган.
«Биз ўтмишдаги чегараларни аниқлаш бўйича муҳим ишларни олиб боряпмиз. Бу масалани давлат раҳбари билан маслаҳатлашиб олдик», – дейди Мансур.
Қайд этилишича, чегаранинг Амударёси ҳудудидан ўтувчи қимини реконструкция қилиш учун 200 миллион афғон маблағи ажратилади.
Мансур, шунингдек, Афғонистоннинг сув хўжалиги ва энергия ишлаб чиқаришга бўлган эҳтиёжига тўхталиб, вазирлик йирик тўғонларни қуриш, сув, шамол ва қуёш ресурсларидан фойдаланиш орқали бу соҳада ўзини-ўзи таъминлашга эришишни мақсад қилганини таъкидлаган.
Маълумотларга кўра, Афғонистон сув ресурсларидан 23 минг мегаватт, шамол ресурсларидан 67 минг мегаватт, қуёш энергиясидан 222 минг мегаватт ва иссиқлик энергиясидан 6 минг мегаватт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter