Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди

«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди

Аллан Лихтман.

Фото: Апостроф

Америкалик таҳлилчи, профессор Аллан Лихтман бўлғуси президентлик сайловида демократлар вакили Камала Ҳаррис ғалаба қозонишига ишонмоқда. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида ёзди.

Эксперт ўзи математик Владимир Кейлис-Брок билан биргаликда ишлаб чиққан «Оқ уйга 13 калит» формуласи асосида прогнозни шакллантирди. Бу усул 13 саволдан иборат, уларга «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб бериш керак. Агарда 6 ёки ундан ортиқ саволга «ҳа» жавоби берилса, унда амалда ҳукумат тепасида турган партия вакили сайловда ғолиб чиқади.

«13 калит» иқтисодиёт, эгаллаб турган лавозим, ижтимоий тўлқинлар ва можаролар, қолаверса, номзодлар харизмаси (жозибаси) каби омилларни ўз ичига олади.

«Ҳаррис ғалаба қозонади. 8 та «ҳа» 5 та «йўқ»қа қарши», — деб ёзган Лихтман якуний прогнозни Демократлар партиясининг қурултойидан сўнг, августда беришини ҳам қўшимча қилди.

Эътиборли томони, Аллан Лихтман 1984 йилдан ҳозиргача АҚШ президентлиги учун сайловларнинг тўққизтаси натижасини олдиндан топган.

Хусусан, 2020 йили у Трамп Оқ уй уйдан кетишини, яъни Байден зафар қозонишини олдиндан айтганди.

Унинг формуласи 2024 йилда ҳам Байден Трамп устидан ғалаба қозонишини кўрсатаётганди, аммо Байден курашдан чиқиб кетди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг