Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2023 йил зилзиласи Туркия иқтисодиётига қанча зарар етказгани айтилди

2023 йил зилзиласи Туркия иқтисодиётига қанча зарар етказгани айтилди

Фото: GLOBAL LOOK PRESS

2023 йил февралида юз берган зилзиладан Туркия 104 миллиард доллар зарар кўрди, нафақат тураржойлар, шунингдек, мамлакатнинг ишлаб чиқариш қувватларига ҳам жиддий зиён етди. Бугун, 25 май куни Истанбулда Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши йиғилишида қатнашган мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон шундай баёнот берди.

Эрдўғоннинг айтишича, зилзиладан Туркиянинг 11 вилояти ва 14 миллион киши жабр кўрган.

Табиий офат оқибатида мамлакат жануби-шарқидаги корхоналар ёпилган, савдо марказлари вайрон бўлган, инфратузилма ишдан чиққан. Президент келтирган маълумотларга кўра, 850 та объектга зиён етиши 170 мингта иш ўрнининг йўқотилишига олиб келган.

Эрдўғон қўшимча қилишича, фожиа оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 53 минг нафардан ошган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 6 февралида Туркия жануби-шарқида 7,7 ва 7,6 магнитудали иккита зилзила юз берган эди. Табиий офатдан қўшни Сурия ҳам катта талафот кўрган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг