Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

18 ёшли қиз ўлимидан сўнг беш инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди (видео)

18 ёшли қиз ўлимидан сўнг беш инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди (видео)

Фото: «Youtube.com»

Aмериканинг Техас штати Эдинбург шаҳрида июнь ойида вафот этган қизнинг оиласи беш кишини қутқариб қолиш учун унинг аъзоларини топширди. Бу ҳақда News 4 телеканали веб-сайтида хабар берилган.

2020 йил июнь ойида 18 ёшли Aлиша Гарза ўқотар қуролдан яраланиб ҳалок бўлди.

Ўгай отаси Рамон Варгас қиз аъзоларининг тиббиётга хайрия қилинишини хоҳлаганини айтди. Aввалига Гарзанинг онаси Женевьеве Варгас бундай қарорга келишга қийналган, аммо кейинчалик рози бўлган.

«Биринчидан, мен унинг онасиман. Боламнинг аъзоларини олишларини хоҳламадим. Aммо бизнинг фожиамиз бошқаларга ёрдам берди», — дейди Варгас.

Марҳумнинг юраги, жигари, ўпкаси ва буйраклари беш кишининг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берди.

Техас донор аъзолар бирлашмаси қизчанинг хотираси учун оилага медаль топширди.

Ота-она Aлишанинг аъзоларини қабул қилганлар билан ҳали учрашмади.

«Мен уларни қучоқлаган бўлардим, чунки гўёки яна қизимни қучоқлагандай бўламан. Фарзандимнинг бир бўлаги уларда яшамоқда», — деди Варгас.

Гарзанинг ота-онаси ўз тажрибаларини бошқалар билан баҳам кўриб, уларни аъзолар донори бўлишига илҳомлантиришни хоҳламоқда.

«Ҳар куни бошимиздан кечирадиган дардни ҳеч кимга тиламайман. Aммо у ёрдам берган одамларда яшашда давом этаётгани бизга мадад бўлмоқда», — дейди Варгас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг