Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Парижда бомба сабаб поездлар қатнови тўхтаб қолди

Парижда бомба сабаб поездлар қатнови тўхтаб қолди

Париждаги Гаре ду Норд трассаси Иккинчи жаҳон урушидаги бомба топилганидан кейин ёпилди.

У бугун, 7 март куни Париж вокзалидан 2,5 км узоқликдаги Сен-Дени коммунаси ҳудудидан топилган. 

Франция миллий темир йўл компанияси, Парижни Шарл де Голл аэропорти билан боғлайдиган Б линиясини ўз ичига олган RER шаҳар йўналишидаги поездлар қатнови йўқлигини айтди. TGB тезюрар поездлари қатнови ва Голландияни Буюк Британия билан Париж орқали боғлайдиган Eurostar поездлари тўхтатилди. 

Транспорт вазири Филипп Табаро Sud радиосида юзага келган вазиятни изоҳлар экан, кечки пайтгача транспорт ҳаракати қисман тикланишига умид билдирди, бироқ ҳеч қандай кафолат бермади ва йўловчиларни вокзалга келмасликка, иложи бўлса, сафар вақтини ўзгартиришга чақирди.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring