ОАВ: нуфузли агентлик мухбири Фаластинни қўллагани учун ишдан бўшатилди
Associated Press мухбири Эмили Уайлдер Фаластинни қўллаб-қувватлагани учун агентликдан четлатилган. Бу ҳақда Тhe Guardian хабар қилмоқда.
Қиз нашрда икки ҳафта давомида ишлаган. Унинг сўзларига кўра, раҳбарият уни ишдан бўшатишни газетанинг ижтимоий тармоқлардаги сиёсатини бузиш билан изоҳлаган. Бу Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддият билан боғлиқ. Уайлдернинг айтишича, у Стенфорд университетида ўқиётган пайтданоқ очиқчасига Фаластиндаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилган.
«Мен таҳририятдагилар билан очиқчасига гаплашдим ва улар мени аввалги фаоллигим учун жазога тортилмаслигимга ишонтиришди. 48 соатдан кейин эса нашрдан ҳайдашди», - дейди Уайлдер.
У шунингдек, антисемитизм ва ирқчиликда айбланган хабарлар олган. Уайлдернинг ўзи «келиб чиқиши яҳудий» эканлигини таъкидлаган, шунинг учун бундай айбловлар уни ғазаблантирмоқда.
Аввалроқ Исроил ҳукумати Мисрнинг Исроил-Фаластин можаросида икки томонлама ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги таклифини маъқуллаган эди.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter