Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Ичак саратонининг асосий аломатлари маълум қилинди

Ичак саратонининг асосий аломатлари маълум қилинди

Фото: «Mknc.ru»

Британиялик шифокорлар ичак саратонининг асосий аломатларини маълум қилишди. Бу ҳақда Express нашри хабар бермоқда.

Aнемия, чарчоқ, бош айланиши, нафас қисилиши, вазн йўқотиш, бел ва қорин оғриғи — буларнинг бари саратонга ишора қилиши мумкин. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, агар диарея ёки ич қотиши уч кун ёки бир ҳафтадан ортиқ давом этса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Бундан ташқари, нажасдаги қон, қон кетиши ёки ичак ҳаракатлари пайтида нотўғри ҳис-туйғулар ҳақида огоҳлантириш керак.

Таъкидланишича, ичак саратони энг кенг тарқалган саратон касалликларидан бири ҳисобланади.

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring