Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Янги вазир ярим тунда шифохоналарга борди

Янги вазир ярим тунда шифохоналарга борди

31 декабрь ярим тунда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бемор ва шифокорлар ҳолидан хабар олиш мақсадида пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида бўлди.

Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берган. 

— Шифохоналардаги муаммоларни кабинетда ўтириб ҳал қилиб бўлмайди. Шунинг учун тизим масъулларини жойларга жўнатаяпмиз. Ҳар биримиз ҳақиқий вазиятни ўз кўзимиз билан кўриб, ўрганиб, таҳлил қилиб, қисқа муддатда пухта ечим топиш ҳаракатидамиз, — дейди вазир.

Эслатиб ўтамиз, байрам ва дам олиш кунлари вазирлик тизимидаги 1049 та оилавий поликлиника, 1080 та оилавий шифокор пункти, туман, вилоят ва республика шифохоналари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Амрилло Иноятов Президент фармони билан Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланганди. 

Izohlar

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring