Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зоир Мирзаев биринчи бўлди

Зоир Мирзаев биринчи бўлди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон тарихида илк бор вилоят ҳокимининг расмий қарори электрон рақамли имзо орқали бирорта қоғоз ишлатилмасдан «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилинди. Мазкур қарор Қашқадарё вилояти ҳокимига тегишли бўлди.

Янги онлайн дастурнинг устунлик томонлари, чиқарилаётган қарорлар тўғридан тўғри «E-qaror» тизими орқали кенг жамоатчилик бемалол кузатиб бориши мумкин.

«E-qaror» электрон тизимини республикамизнинг барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этилиши уларнинг фаолияти ва иш юритуви шаффофлашишига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари поймол бўлишини олдлини олишга, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатларни келтириб чиқарувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган нормаларни ўрнатилишини олдини олишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, ноқонуний ҳужжатлар қабул қилинишини олдини олиш, ҳокимликлар фаолияти очиқ ва ошкоралигини таъминлаш, соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 218-сон «Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Қарорга асосан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» 2021 йилнинг январь – май ойларида Қашқадарё вилоятида апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши, 2021 йил 1 июлдан бошлаб ҳуқуқий эксперимент натижалари асосида «E-qaror» электрон тизими республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг