Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Хавфли созлама!»: смартфондаги бу функцияни дарҳол ўчириш тавсия қилинди

«Хавфли созлама!»: смартфондаги бу функцияни дарҳол ўчириш тавсия қилинди

Фото: «The Financial Express»

Киберхавфсизлик бўйича таниқли эксперт Зак Доффман «Forbes»да берилган мақоласида «iPhone» фойдаланувчилари эътиборини уларнинг смартфонига хавф туғдирувчи функцияга қаратди.

Бу — Wi-Fi тармоқларига автоматик уланиш функцияси, уни зудлик билан ўчириш лозим.

Бунинг учун созламалардаги «Уланишга сўров» ва «Нуқтага автоуланиш» бўлимларига кириб, «Уланишдан олдин сўраш» белгисини танлаш керак.

Созламаларида автоматик уланиш ёқилган смартфонлар хакерларга оммавий умумфойдаланувдаги тармоқлар билан бир хил номдаги сохта уланиш нуқталари яратиш имконини беради. Оқибатда улар сиз фойдаланаётган трафикни тутиб олишлари ёки интернетга уланишингиз узиб, ўзларининг сохта уланиш нуқталарига йўналтиришлари мумкин.

Эксперт таъкидлашича, сохта уланиш нуқталарига логин ва парол орқали киришда фойдаланувчилар ўз қурилмаларига зарарли дастурларни юқтириб олишлари ҳеч гап эмас.

Умуман олганда, кўча-кўйда кўпчилик фойдаланадиган текин Wi-Fi ларга уланишдан тийилган маъқул, ўрнига ўзингизнинг мобил интернетингизни ишлатинг — шуниси бехавотир, дея тавсия бермоқда Зак Доффман.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг