Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир халққа қанча яқин бўлса, жойларда шунча натижа бўлади

Вазир халққа қанча яқин бўлса, жойларда шунча натижа бўлади

Фото: Xabar.uz

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказиб, шундай деган эди:

– Статистлар берган рақамлар билан шу пайтгача тўғри йўналиш қилиб бўлмади, халқимиз манфаат кўрмади. Таклифлар туманлардан, одамларнинг ўзидан чиқиши керак. Вазирлар, раҳбарлар кабинетда эмас, ҳудудларда, узоқ қишлоқларда ишлаши зарур. Шундай оғир шароитда фидойи бўлмаган раҳбар – хиёнатчи. Шу халқ учун ойлик олиб юрибсизлар.

Дарҳақиқат, президент таъкидлаганидек, давлат идораси вакили халққа қанча яқин бўлса, жойларда шунча натижа бўлади, адолат мезони таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов раҳбарлигидаги вазирлик ишчи гуруҳи томонидан ҳудудлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш, соҳадаги муаммоли масалаларни жойида ҳал этиш, ходимлар билан очиқ мулоқот қилиш бўйича амалий ишлар икки йилдан буён тизимли йўлга қўйилган.

Фото: Xabar.uz

АКТ вазири раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ шу кунларда Андижон вилоятидаги соҳа корхона, ташкилот ва муассасалари фаолияти билан яқиндан танишишмоқда. 

Фото: Xabar.uz

Эътиборлиси, тизимли йўлга қўйилган бу ўрганишлар ўз самарасини кўрсатмоқда. Биринчидан, жонли мулоқот ўтказилиб, муаммоли масалаларнинг айримлари жойида ҳал этиляпти. Қолаверса, соҳадаги ҳар бир корхона сифатли хизмат кўрсатиш орқали даромадни ошириш, келгуси режаларни шунга мослаб тузиш ҳаракатига тушишган.

Фото: Xabar.uz

Ишчи гуруҳ вилоятдаги почта, телекоммуникация ва бошқа корхоналарда бўлди. Жумладан, «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУКнинг Андижон радиотелевидение узатиш маркази фаолияти ўрганилди.

Фото: Xabar.uz

– Бу ерда ишлашнинг ўзи бўлмайди, – деди Шуҳрат Содиқов, – шунинг учун барча шароитлар муҳайё бўлиши керак. Жазирма иссиқ ва қаҳратон совуқда фаолият олиб борасизлар. Бунга ҳар ким ҳам чидай олмайди. Техникалар ҳам мурракаб тузилишга эга, ҳам ўта нозик. Алоқачидан ўта кучли масъулият ва тажриба талаб қилинади.

Фото: Xabar.uz

Вазир корхона ишчи-ходимлари билан дилдан суҳбатлашар экан, уларни яқинлашаётган Рамазон ҳайити байрами билан табриклади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг