Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талабаларга қулайлик: Энди ўқиш жойидан бир зумда маълумотнома олиш мумкин

Талабаларга қулайлик: Энди ўқиш жойидан бир зумда маълумотнома олиш мумкин

Фото: ЯИДХП

Ишга жойлашиш, мудофаа ишлари Бўлимига мурожаат қилиш ёки банкдан маълум хизматларни олишда ва бошқа ҳолларда ариза берувчи ўқиш жойидан маълумотнома тақдим этиши лозим. Одатда, у таълим муассасасида берилади. Бироқ, бугунги кунда ушбу маълумотномани интернет кўламида ЯИДХП (My.gov.uz) орқали олиш мумкин, бу эса талабанинг ушбу хизматни олишда эскирган усулдан фойдаланишга вақт сарфламасдан уни ўқиш ёки ўз-ўзини ривожлантиришга эътиборини қаратишига шароит яратади.

«Ўқиш жойидан маълумотнома олиш» хизмати автоматлаштирилган бўлиб, ҳужжатни шахсий кабинетда хужжатлар репозиторийсида сақлаш ва чоп этиш имконияти билан дарҳол тақдим этилади.

Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?

Хизматни топиш жуда осон, сайтдаги қидирув майдонига «ўқиш, маълумотнома, таълим» калит сўзларни ёзиш орқали ёки Таълим тоифасига ўтиш кифоя. Натижада талаба тўғрисида таълим муассасаси, номи, таълим тури ва қабул қилинган йилга қадар батафсил маълумот электрон ҳужжат шаклда берилади.

Маълумотномани олишда таълим муассасасига бевосита мурожаат қилишни ва уни беришда навбатда кутишни истисно этиш йўли билан енгиллаштириш мақсадида жорий этилди.

Таъкидлаш жоизки, ЯИДХП орқали олинган ҳужжатлар қонуний ва давлат органларига ЯИДХПда шакллантирилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этиш қатъиян ман этилади

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг