Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Samsung тарихида биринчи марта ходимлари иш ташлашди 

Samsung тарихида биринчи марта ходимлари иш ташлашди 

Фото: Bloomberg

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси тарихида биринчи марта ходимлари иш ташлаш эълон қилишди.

Жума кунги бир кунлик иш ташлашда компаниянинг тахминан 20 фоиз ходими қатнашган. Хусусан, оператив хотиралар, NAND флэш-чиплари, USB-сақлагичлар ва SD-карталар, Exynos процессорлари, камер датчиклари, модемлар, NFC чиплари, қувватлаш контроллерлари ва дисплейлар ишлаб чиқариш бўлимларининг ходимлари 7 июн куни ишламади.

Ходимларнинг оммавий норозилигига компания ўтган йилдан бошлаб бонуслар тўлашни тўхтатиши сабаб бўлди. Айрим ходимларнинг маоши 30 фоизгача камайгани айтилмоқда.

Иш ташлаш расман бир кунлик бўлгани учун, Samsung компанияси жиддий йўқотишга учрамагани таъкидланмоқда. New York Times ёзишича, бу компания раҳбариятини музокаралар столига чақириш умидида касаба уюшмасининг ўз кучини намойиш этишга уринишидир.

Агар масала ечимни топмаса ва Samsung узоқ муддатли иш ташлашларга ўралашиб қолса, соҳани нима кутаётганини олдиндан айтиш мушкул. Компания глобал бозорда салмоқли ўринга эга, аммо унинг маҳсулотлари ўрнини рақобатчилари тўлдириши ҳам мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг