«Ўзбектелеком» АК анъанавий ўқув курслари бўлиб ўтмоқда (фото+видео)
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида «Ўзбектелеком» АК анъанавий махсус ўқув курслари бошланди. 13—18 январь кунларига белгиланган ўқув курсларининг тингловчилари — компания филиаллари раҳбарлари ва бош ҳисобчилари.
Ўқув курсларига ташриф буюрган Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов тизим олдида турган долзарб вазифалар, телекоммуникация тармоқларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, аҳолига энг замонавий, тезкор хизматлар тақдим этиш ҳамда «Ўзбектелеком» АК бошқариш сифати ва самарадорлигини юксалтириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган стратегик масалаларга тўхталиб ўтди.
2020 йилги ўқув курсларининг бош мавзуси: «Time management» — самарадорлик ва натижадорлик кафолати. Ёшлар ва уларнинг ташаббусларини қўллаб қувватлаш — муваффақият гарови»
Ўқув курсларида:
- Тайм-менежмент
- Ёшлар масалалари, ёшларга оид давлат сиёсати
- Солиқ ва бюджет сиёсати
- Коррупцияга қарши курашиш
- Психология
- Меҳнатни муҳофаза қилиш
- Замонавий бошқарув
- Бухгалтерия ҳисобини юритишдаги муаммолар
- Ҳисоблашда электрон дастур ва воситалардан фойдаланиш
йўналишидаги мавзуларда маърузалар ўқилиб, тингловчилар томонидан муҳокама қилинди.
Ўқув курслари тингловчилари 18 январь куни Тошкентдаги Ал-Хоразмий номидаги АКТ-мактабига ташриф буюришади. Шу куни тингловчиларга сертификатларни топшириш маросими ҳам бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter