Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳимояланган смартфон чиқарилди — камераси йўқ

Ҳимояланган смартфон чиқарилди — камераси йўқ

Фото: Benco

Benco компанияси «режимли объектлар»да фойдаланиш учун махсус V91s Plus смартфонини чиқарди.

Бу Benco V91 Plus смартфонининг қайта ишланган талқини бўлиб, ахборот хавфсизлиги талабларидан келиб чиқиб, камералари, GPS ва Bluetooth технологиялари йўқ.

Benco V91s Plus бошқа жиҳатлари билан одатий арзон смартфонлардан тафовут қилмайди. 6,65 дюймли IPS-экран (HD+ (1612х720 пиксел, частотаси 90 Гц), 16 ГБ — оператив, 128 ГБ — ички хотира ўрнатилган. Телефон Unisoc T606 процессорида ишлайди.

Аккумулятори сиғими — 5000 мАс (18 Вт қувватлаш технологияси). Қулоқчинлар учун аудиопорт ҳамда бармоқлар сканерига эга, 4G ва Wi-Fi 5 алоқани қўллайди.

Айтилишича, смартфоннинг нархи $200 дан ошмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг