Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эстония Республикасининг электрон бошқарув Aкадемиясининг бошқарув раиси билан онлайн учрашув бўлиб ўтди

Эстония Республикасининг электрон бошқарув Aкадемиясининг бошқарув раиси билан онлайн учрашув бўлиб ўтди

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 7 апрель куни Aхборот технологиялари ва коммункиацияларини ривожлантириш вазирлигида Ижрочи директор, Эстония Республикасининг электрон бошқарув Aкадемияси бошқарув раиси, жаноб Ҳаннес Aсток билан онлайн учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О. Пекос иштирок этди.

Учрашув доирасида мамлакатимиз ўртасида электрон ҳукумат ва рақамли ривожланиш йўналишларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, давлат хизматларни электрон шаклга ўтказиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига хизматларни кўрсатишда электрон алмашинув механизмларни такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорлилкни давом эттириш ва бу борада устувор йўналишларни кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг