Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ элчиси АКТ вазири билан учрашди

АҚШ элчиси АКТ вазири билан учрашди

Фото: МИТS

Бугун, 23-ноябр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дениел Розенблюм билан учрашди.

Учрашув давомида АКТ соҳасидаги долзарб йўналишлар, жумладан, телекоммуникация, ИТ-таълим, ИТ-парк ҳамда электрон ҳукумат соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

«Бугунги кунда АҚШ халқаро ИТ-бозорида етакчилик қилаётган давлатлардан бири. Бу борада икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик, илғор хорижий тажрибани ўрганиш муҳим аҳамиятга эга», — деди АКТ вазири Шерзод Шерматов.

Дениел Розенблюм эса Ўзбекистон ИТ-бозори юқори салоҳиятга эга эканини таъкидлади ва юртимизда амалга оширилаётган рақамли ислоҳотларга ижобий баҳо берди.

Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг