Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Apple» компанияси АҚШ иқтисодиётига 350 миллиард доллар киритади

«Apple» компанияси АҚШ иқтисодиётига 350 миллиард доллар киритади

Фото: «Itc»

«Apple» компанияси тарихдаги энг катта солиқни тўлашни, янги кампус қуришни ва 20 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратишни ваъда қилмоқда. Компания режасига кўра, АҚШ иқтисодиётига инвестиция киритиш лойиҳалари яқин беш йилга мўлжалланган, деб хабар берди «NV.ua».

Шу орқали ҳар йилги инвестициялар ҳажми тахминан 70 миллиард долларни ташкил этади. 2018 йилда АҚШ солиқ кодексига киритилган янги ўзгартиришларга кўра, компания хориждан кўрган даромадлари сабаб 75 миллиард доллар (солиқлари билан бирга) тикишни режалаштирмоқда.

Ушбу пулларнинг аксарияти компаниянинг тезкор фаолиятига сарфланади: масалан, керакли қисмларни ва ишчи кучини сотиб олишга. Бироқ пулларнинг бир қисми янги технологиялар ва ишлаб чиқариш учун йўналтирилади: 38 миллиард доллар солиқлари билан бирга.

«Биз америкача ихтирочиликнинг улкан кучига ишонамиз ва инвестицияларимизни иш ўринларини ташкил этишга бевосита таъсир кўрсатадиган жойларга қаратамиз. Омадга эришишимизда ёрдам қилган одамларнинг мамлакатга қайтиб келаётганлиги зиммамизга катта масъулият юклайди», — дейди «Apple» раҳбари Тим Кук.

Таъкидланишича, 10 миллиард доллардан ортиқроқ маблағ қайта тикланувчи энергия билан 100 фоиз таъминланадиган маълумотларни қайта ишлаш марказларини АҚШнинг ўзида қуришга йўналтирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг