Талабалар учун 36 млн сўмлик янги стипендия эълон қилинди
«Reiwa Internation» МЧЖ томонидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Тошкент давлат юридик университети ва Самарқанд давлат чет тиллари институтида япон тили филологияси соҳасида таҳсил олаётган 1,2 ва 3 босқич талабалари учун стипендия эълон қилинди.
Ушбу стипендияни қўлга киритишни кўзлаётган талабалар қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:
- Моддий жиҳатдан қийналган бўлишлари;
- Тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган бўлишлари;
- Тил билиш даражалари қониқарли бўлиши;
- Ижтимоий ҳаётда фаол бўлишлари;
- Белгиланган имтиҳондан муваффақиятли ўтишлари.
Ушбу талабларга жавоб бера олган 12 нафар талабага 10 ой давомида 300минг сўмдан стипендия тўлаб борилади.
Шошилинг, стипендияга ҳужжатлар жорий йилнинг 23 апрелига қадар Metsenat.uz платформаси орқали қабул қилинади.
Ҳужжат топширган талабалар 23-май санасида соҳалари бўйича белгиланган имтиҳонни топширадилар.
Қўшимча маълумотга @metsenatuz телеграм канали ва @metsenat_support_bot орқали эга бўлишингиз мумкин.
Маълумот ўрнида: Xabar.uz Metsenat.uz лойиҳасининг расмий ахборот ҳамкори ҳисобланади ва сайтда эълон қилинаётган барча грант ҳамда стипендияларни тарғиб қилишга кўмаклашади. Шу ўринда юртимиздаги барча корхона, ташкилот, компаниялар ҳамда саховатпеша тадбиркорларни илм-фанга, таълимга беминнат ҳомийлик қилишга чорлаб қоламиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter