Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлик мактабларда айрим фанларнинг бекор қилиниши бўйича хабарларни изоҳлади

Вазирлик мактабларда айрим фанларнинг бекор қилиниши бўйича хабарларни изоҳлади

Фото: Xabar.uz

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги айрим фанларнинг дарс жадвалидан олиниши бўйича хабарларни изоҳлади. 

Ижтимоий тармоқларда мактабларда янги ўқув йилидан жисмоний тарбия, чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик, мусиқа маданияти, тасвирий санъат ва чизмачилик, технология, тарбия фанларининг ўтилмаслиги ҳақида тарқалаётган хабарлар 2020 йил карантин даврида чиққан эски хабарлар бўлиб, бу чоралар пандемия даврида ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаш ва ортиқча мулоқот қилишларини олдини олиш мақсадида жорий этилган.

Aйни дамда ушбу маълумотлар мутлақо асоссиз эканлигини маълум қиламиз, дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг