Қорақалпоғистонда «Меҳрли мактаб» филиали очилди
Зироат Мирзиёева Қорақалпоғистонда очилган «Меҳрли мактаб»да яратилган шароитлар билан танишди.
Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасида госпитал турдаги «Меҳрли мактаб» филиали очилди.
«Меҳрли мактаб»га ташриф чоғида Зироат Мирзиёева бу ерда яратилган шароитлар билан танишди, болалар билан самимий суҳбатлашиб, педагоглар ва ота-оналарга далда сўзларини изҳор этди.
«Меҳрли мактаб» – таълимдан, ким қандай вазиятга тушиб қолганидан қатъи назар, барча баҳраманд бўлиши мумкинлигига ёрқин мисол. Бу ерда узоқ вақт давомида даволанаётган ҳамда оддий мактаб ёки боғчага қатнаш имконияти бўлмаган болалар билим олмоқда ва тарбияланмоқда. Улар реабилитация жараёнидан ҳам шу ернинг ўзида ота-оналари иштирокида ўтадилар.
Йил якунига қадар «Меҳрли мактаб» филиаллари Андижон ва Фарғонада очилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter