ЎзМУ ректори япон университети раҳбарига фахрий доктор унвонини берди
Ўзбекистон миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов Япониянинг Сока университети президенти Дайсаку Икедага ЎзМУ “Фахрий доктори” унвонини топширган.
ЎзМУ ва Сока университети ўртасида фан-технология бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, илмий изланишлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 28 октябрь ва 1 ноябрь кунлари А.Мараҳимов Токиога борган.
Ректор сафари доирасида Сока университети қошидаги мактаб ва Япониядаги Ўзбекистон элчихонасига ҳам борган.
Делегация 29 октябрда Япониянинг Фан ва технология JST япон агентлиги президенти Мичинари Хамагучи билан учрашган. Музокарада томонлар қисқа ва узоқ муддатли ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишган.
Шунингдек, келажакда университетнинг тарих факультети базасида археологик жойларни ва қадимий қадриятларни сканерлаш ҳамда клонлаш учун JST технологиясидан фойдаланадиган лойиҳа яратиш бўйича келишиб олишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter