Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ота-оналар фарзандининг уйда таълим олишига масъулият билан қараши лозим

Ота-оналар фарзандининг уйда таълим олишига масъулият билан қараши лозим

Хабарингиз бор, яқин кунларда «Madaniyat va ma'rifat», «Oilaviy», «Dunyo bo'ylab» ва «Yoshlar» телеканалларида ўқувчилар учун тайёрланган видеодарслар эфирга узатиб борилади. Бундан ташқари ҳозирги кунда Интернет орқали Халқ таълими вазирлиги томонидан (@uzedu) ўқувчилар учун турли электрон китоблар ва таълимга оид веб-ресурслар, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан (@uztdi) эса халқаро тадқиқотларга тайёргарлик бўйича видеодарслар бериб борилмоқда.

Фарзандингиз шу пайтга қадар таълимни ўқитувчисидан олар эди. Сиз унга оилада тарбия берсангиз, таълим учун ўқитувчи масъул эди. Бугун нафақат Ўзбекистон балки дунё ҳамжамияти учун кутилмаган ушбу вазиятда ҳамжиҳат бўлиб, бирдамликда фарзандингизнинг уйда таълим олиши ва видеодарсларни МУНТАЗАМ кузатиб боришига эътиборли бўлишингизни сўраймиз.

Ушбу таътил даврида давлатимиз томонидан ўқувчиларнинг ТВ ва Интернет орқали таълим олишларига имкониятлар яратилмоқда. Фарзандингиз айрим сабабларга кўра ТВ орқали видеодарсларни ўз вақтида кўра олмай қолса, ижтимоий тамоқлар (@uzedu) орқали қайта кўриб олиш имконияти бор.

Сиз бундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, фарзандингизни видеодарслар орқали тегишли фанларни ўзлаштириши ва шу асосда дарсларни тўлиқ тайёрлашига масъулият билан ёндашишингизни сўраймиз.

Ҳар бир видеодарсни тайёрлаш ва уни эфирга узатиш замирида катта меҳнат ётади. Сизлар учун жонини куйдираётган таълим соҳасидаги ҳар бир ҳодимнинг меҳнатини қадрланг!

Имкон даражасида фарзандингиз учун ТВ ва Интернет орқали берилаёган бирорта дарсни ўтказиб юборманг. Видеодарс ва электрон китоблар орқали тушунмаганларини тушунтиришга ҳаракат қилинг. Фарзандларингиз билан бирга ўтириб, уларга дарс тайёрлатинг.

Унутманг, таълим бу келажак!

Феруза Мадрахимова,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим инспекцияси
бошлиғининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг