Бугун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади
2021 йил 22 июль олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни бўлиб, 22 июль куни соат 23:59 да абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади.
Абитуриентлар мазкур муддат давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz сaйти ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сaйти орқали олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишлари, ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва тест синови учун тўловни амалга оширишлари (олдинги йиллар битирувчилари) мумкин.
«Барча абитуриентларга муваффақият тилаган ҳолда қабулнинг сўнгги соатларини кутмасдан эртароқ рўйхатдан ўтишларини ҳамда таълим йўналишлари ва танлов устуворлигини белгилашда эътиборли бўлишларини тавсия қиламиз», дейилади ДТМ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter