Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Битта синфдаги ўқувчилар сони 20 нафаргача қисқартирилармиш» — вазирлик хабарга муносабат билдирди

«Битта синфдаги ўқувчилар сони 20 нафаргача қисқартирилармиш» — вазирлик хабарга муносабат билдирди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда тарқаётган «битта синфдаги ўқувчилар сони 20 нафаргача қисқартирилади» деган хабарларда асос йўқ. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу хабарларга муносабат билдирди.

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига кўра, 2022–2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобига 1,2 миллион ўқувчи ўрни миқдоридаги янги қувватлар яратилиши топширилган.

Қарор билан 2022–2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган бўлиб, унга кўра республика бўйича 2 899 та мактабда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Айни дамда бир синфда ўқувчилар сони 35 нафардан ошмаслиги белгиланган бўлиб, блогерлардан ёлғон маълумотлар тарқатмасликни сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг